Зебо Наврўзова, кинорежисёр: "Ўғригина келин”да Кубаеванинг ижросига гап бўлиши мумкин эмас. Улуғбек Қодировдан нимадир кутган эдим, афсус. Умуман олганда, томашабинбоп филм бўлган.
"Фаришта” филми менга жуда ҳам ёқди. Саида Раметованинг кинодаги ижросига фақатгина қойил қолдим. Алишер Узоқовни ҳам янги қирраларини кўрдим. Севара Солиева ҳақида гапирсам авваллари у семиз эди. Кинога таклиф қилганимда, дўмбоққина қиз келди. Мен унга озиши кераклигини айтганман. Ҳозир анча озиб, чиройли бўлиб кетибди. Актёрлик маҳорати ва пластикаси бир мунча ошган.
"Кичкина ҳўжайин” менга ёқмади. Жавлон Шодмоновга эса кино суратга олишда бироз шошилмаслигини маслаҳат бераман.... Davomi »